Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
654та объект оммавий савдога чиқарилади
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг 654та кўчмас мулк объектлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, кейинчалик баҳоланган қийматда оммавий савдога чиқарилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
— Давактив агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар билан биргаликда бўш турган, ихтисослиги бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни яхлит хатловдан ўтказади;
— 654та объект Давактив агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказилади ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотилади;
— 50та кўчмас мулк объекти давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида баланс қийматида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикасида — 89та, Aндижонда — 65та, Бухорода — 39та, Жиззахда — 24та, Қашқадарёда — 136та, Навоийда — 22та, Наманганда — 18та, Сирдарёда — 17та, Самарқандда — 19та, Сурхондарёда — 39та, Фарғонада — 66та, Хоразмда — 75та, Тошкент вилоятида — 113та, Тошкент шаҳрида — 31та объект назарда тутилган.
Aввалроқ, 15та йирик давлат корхонасининг акциялари очиқ савдога чиқарилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026