Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:48 / 08.05.2021
18954
2 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун кимларга рухсат берилиши маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун кимларга рухсат берилиши ҳақида маълумот тақдим этди.
Тегишли ташкилотларнинг таклифини инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссияси қарорига кўра, шу йилнинг 10 майидан Ҳиндистон ва Туркияга фақатгина:
- хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
- хорижда таҳсил олаётган талабалар;
- Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари;
- дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари;
- хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
- инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар;
- транзит ва трансфер йўловчилар;
- хорижга даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда) авиачипталарни сотиш тизими жорий этилади.
Бунда Ҳиндистон ва Туркияга:
- хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Республика махсус комиссияси рухсати билан авиачипталар сотилади;
- хорижда таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, транзит ва трансфер йўловчилар, хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ҳиндистон ва Туркияга бориш мақсадида авиачипта харид қилиш учун Республика махсус комиссияси рухсати талаб этилмайди.
Уларга авиачипталар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан сотилади, аэропортдан рўйхатдан ўтишда аэропорт ходимлари назорати амалга оширилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:17
Ҳатайда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
22:58 / 12.04.2026
Уганда қуролли кучлари раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
10:18 / 09.04.2026