Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида қарор имзолайди
Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар иқтисоди бўйича видеоселектор ўтказади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берди.
“10 май куни давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилади. Шунингдек, ҳафта давомида соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Муборак Рамазон ойи тугашига ҳам оз вақт қолди. Шу кунларда ҳурматли Президентимизга Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади. Қабул қилинадиган қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади”, – деди Шерзод Асадов ўз нутқида.
Мавзуга оид
20:18 / 24.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Биринчи чоракда ЯИМ 8,7 фоизга ўсди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026