Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШ элчихонаси матбуот котибини мамлакатдан чиқариб юборади
АҚШ 15 апрелда Россияга қарши янги санкциялар доирасида Россия элчихонасининг ўн нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди.
Россияни тарк этиши керак бўлган АҚШ элчихонаси ходимлари орасида элчихона матбуот котиби Ребекка Росс ҳам бор, деб ёзади «Коммерсантъ». Рўйхатда жами ўн кишининг номи қайд этилган.
Газета манбасининг сўзларига кўра, Росс АҚШ «дипломатик миссия матбуот котибини Вашингтонга киритмагани учун» рўйхатга киритилган.
«АҚШ бу инсон виза олиш учун берган ҳужжатларни ҳаттоки рад этиш сабабини айтмасдан қайтариб берди. Шундай экан, бу Россиянинг ташаббуси эмас», — деган нашр манбаси.
АҚШ 15 апрелда Россияга қарши янги санкциялар доирасида Россия элчихонасининг ўн нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди.
21 апрел куни Россия ташқи ишлар вазирлиги ўн нафар америкалик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди ва улар бир ой ичида мамлакатни тарк этиши шартлигини билдирди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:40 / 18.06.2026