Самарқандда 81 ёшли отахон кўкнори ўстираётгани аниқланди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 81 ёшли отахон ўз томорқасида кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини ўстириб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Пайариқ тумани Эшимоқсоқ қишлоғида яшовчи 81 ёшли А.Ҳайитнинг уйи томорқа қисмида парваришлаб келинаётган гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш экинлар мавжудлиги аниқланиб, улар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, фуқаро А.Ҳайитнинг уйидан олинган 23 туп ўсимлик суд-кимёвий экспертизада текширилганда, улар таркибида гиёҳванд модда опий гуруҳи алкалоидлари морфин, кодеин ва тебаин мавжуд бўлган кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги экани аниқланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Ҳайитга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «а» банди (илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёнида аниқланишича, А.Ҳайит муқаддам мазкур модда билан судлангани маълум бўлган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024