Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Лестер» «Челси»ни мағлуб этиб, илк бор Англия кубоги соҳибига айланди
Фото: AP
Лондондаги «Уэмбли» стадионида 20 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтказилган Англия кубоги финалида «Лестер» «Челси»ни мағлуб этиб, энг қадимий турнир бош совринига эга чиқди.
Учрашувнинг 63-дақиқасида Юрий Тилеманс чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси билан Аррисабалага дарвозасини ишғол этди – 1:0.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Рожерс томонидан захирадан майдонга туширилган Морган 88-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган эди, аммо вазиятга VAR аралашиб, гол бекор қилинди.
Натижада, «Лестер» «Челси» билан баҳсда минимал ҳисобдаги устунликни сақлаб қолган ҳолда ўз тарихида илк бор Англия кубоги соҳибига айланди.
Англия кубоги. Финал. 15 май
Челси – Лестер 0:1
Лондон, Уэмбли, 21 минг томошабин.
Гол: 0:1 – 63 Тилеманс.
Челси – Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Силва, Аспиликуэта (Ҳадсон-Одои, 76), Алонсо (Чилуэлл, 68), Зиёш (Пулишич, 68), Жоржиньо (Ҳавертц, 75), Маунт, Канте, Рюдигер, Вернер (Жиру, 82).
Лестер – Шмейхель, Кастань, Фофана, Эванс (Олбрайтон, 34), Томас (Морган, 82), Ндиди, Тилеманс, Перес (Чоудури, 82), Суюнжу, Иҳеаначо (Мэддисон, 67), Варди.
Мавзуга оид
13:00 / 01.12.2025
«Реал» пешқадамликни бой берди, «Арсенал» ҳам очко йўқотди. Кун ўйинлари
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
13:13 / 26.11.2025
«Сити» ютқазди, «Челси» «Барса»ни аямади. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:29 / 28.09.2025