Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландияда фаол вулқон жойлашган ер сотувга қўйилди
Исландияда Фаградальсфьядл вулқони жойлашган ерга эгалик қилувчи оила уни сотувга қўйди. Маълум қилинишича, бутун ерни ёки унинг бир қисмини сотиб олиш мумкин.
Аввалроқ Исландия пойтахтидан 35 км узоқликда жойлашган Рейкьянес яриморолидаги Фаградальсфьядлда вулқон отила бошлаган. Маҳаллий аҳоли бунинг оқибатида Рейкъявик осмони қизил рангга кирганини маълум қилган. Кучли вулқон отилиши олдидан ҳудудда сейсмик фаоллик кузатилган. Яриморолда охирги бир неча ҳафта ичида 40 мингтадан кўпроқ ер силкиниши қайд қилинган.
Ер эгаси Анна Тордис Гудмундсдоттирнинг таъкидлашича, ерни сотиб олиш бўйича ҳозирда 2та таклиф тушган. Ер эгалари унинг янги эгаси бу ерда сайёҳлар учун қизиқ объект қуришига умид қилишмоқда.
Аёлнинг айтишича, ер унинг оиласига бир неча авлод давомида тегишли бўлган ва уни сотиш ўйи анча олдин пайдо бўлган.
Таъкидланишича, ернинг янги эгаси у ерда туристик зона ташкил этиш учун давлатдан молиявий кўмак олиши мумкин. Исландия бош вазири Катрин Якобсдоуттирнинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу объект ташрифлар учун очиқ қолса, у ерда тегишли инфратузилмани ташкил этиш учун 70 млн крон (560 минг долларга яқин) беришга тайёр.
Мавзуга оид
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
21:50 / 21.10.2025
Исландияда биринчи марта қон сўрувчи чивинлар топилди
19:12 / 18.10.2025
Эронда 700 минг йил аввал сўнган вулқон «уйғонди»
16:52 / 03.08.2025