Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда коронавирусдан суткалик ўлимлар сони бўйича рекорд қайд этилди
Ўтган 24 соат давомида Ҳиндистонда 263 мингта коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Бир неча ҳафта мобайнида илк марта суткалик кўрсаткич 300 мингдан пасайди.
Фото: Global Look Press
Ҳиндистонда бир суткада 4,3 мингта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди.
The Times of India газетасининг ёзишича, бу Ҳиндистон учун бутун пандемия давомидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 278 мингдан ошиб кетди.
Ўтган 24 соат давомида Ҳиндистонда 263 мингта коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Бир неча ҳафта мобайнида илк марта суткалик кўрсаткич 300 мингдан пасайди.
Сўнгги ҳафталарда мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ мураккаб вазият кузатилмоқда. Шифохоналарда беморлар учун жой ва кислород етишмаяпти, крематорийлар вафот этганларнинг жасадларини ёқишга улгурмаяпти.
Мавзуга оид
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026