Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия ва спорт университетида янги факультет ташкил қилинади
Президент “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар ва услубчи-йўриқчилар, кўзи ожизлар, кар ва заиф эшитувчилар, ампутантлар билан ишловчи мутахассислар (сурдо, тифло-сурдо ва халқаро-сурдо таржимонлари) ҳамда бошқа кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Паралимпия факультети ташкил қилинади.
Паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилади.
Белгилаб қўйилишича, Институт паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ҳамда бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси ҳисобланади.
Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
- шартнома (пуллик) асосида кўрсатиладиган хизматлар;
- юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
- халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;
- қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Институт фаолиятини қўшимча молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари ҳам йўналтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026