Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Амирсой» йўлидаги дарахтлар бошқа жойга кўчирилади
"Амирсой" йўли ёқасидаги дарахтларни кўчириш учун ҳудуд танлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти мажмуасига йўловчилар оқими кўпайганда юзага келаётган ноқулайликлар ва тирбандликлар сабаб шундай қарорга келинган ҳамда бу жараёнлар экологлар кузатуви остида амалга оширилади.
“Шу масалада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёнида ҳам жуда зарурат бўлганда дарахтларни бошқа жойга кўчириш мумкинлиги талаби қўйилган. Аниқланишича, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти мажмуасига олиб борувчи автомобил йўлининг кенгайтириладиган қисмида ҳар хил манзарали ва мевали дарахтлар жами 214та экани аниқланган. Шундан, 58 туп шумтол, 33 туп заранг, 20 туп тут, 22 туп ёнғоқ, 37 туп япон сафораси, 44 туп можжевельник бор. Ушбу мевали дарахтларнинг ўлчамлари 10 см.дан 25 см.гача бўлиб, 7-8 ёшли дарахтлар ҳисобланади.
Бугунги кунда ушбу ниҳоллар кўчириб ўтказиладиган ҳудудни танлаш ишлари олиб борилмоқда. Агар йўл қурилишида зарурият туфайли улардан қайсисини кўчириб ўтказиш лозим топилган тақдирда, уларнинг илдиз қисмига шикаст етказмаган ҳолда 50, 60 см тупроқ қатлами билан кўчириб ўтказилади”, деди Озод Ражабов.
Мавзуга оид
23:44 / 21.06.2026
Британияда Робин Гуднинг машҳур 1200 йиллик дарахти қуриб қолди
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
12:23 / 09.04.2026