23:18 / 20.05.2021
17931

Ҳиндистонда «қора моғор» эпидемияси ортидан «оқ моғор» инфекцияси пайдо бўлди

Маълумот берилишича, асосан бурун бўшлиғи ва ўпкани ишдан чиқарадиган «қора моғор»дан фарқли ўлароқ, «оқ моғор» организмнинг умумий ҳаёт фаолиятига таъсир кўрсатади.

Ҳиндистонда «қора моғор» эпидемияси фонида «оқ моғор» инфекцияси пайдо бўлди, деб хабар берди Times of India нашри.

Нашрнинг ёзишича, Бихар штатида «оқ моғор» инфекцияси билан боғлиқ тўртта ҳолат қайд этилган. 

Маълумот берилишича, асосан бурун бўшлиғи ва ўпкани ишдан чиқарадиган «қора моғор»дан фарқли ўлароқ, «оқ моғор» организмнинг умумий ҳаёт фаолиятига таъсир кўрсатади.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Ражастон ва Телангана штатларида «қора моғор» касаллиги номи билан танилган мукормикоз эпидемияси эълон қилинганди.

Ҳиндистонда «қора моғор» касаллиги май ойи бошида қайд этилганди. Мукормикоз кўпинча коронавирусдан яқинда соғайганларда аниқланмоқда.

Top