15:45 / 20.05.2021
3808

Камбағалчиликдан чиқиш учун аҳолига ажратилган кредит кимни бой қилмоқда?

Февралнинг охириларида Қумқургон тумани “Жозиба” маҳалласида яшовчи Сарвиноз Розиқованинг уйига Одил исмли фуқаро келиб, унга "Темир дафтар" асосида "Агробанк" Қумқўрғон туман бўлмидан 10 млн сўм кредит ажратилганини, 1,5 сотихга иссиқхона қуриб бериши  лозимлигини билдирган.

У таъминотчига банкка кредит сўраб ариза бермаганини билдирган.

Шундай бўлсада, иссиқхонанинг усти 15 март куни ёпилган.

Аёл помидор кўчат сотиб олиб иссиқхонага эккан. Деҳқончилик қилиб даромад топмоқчи бўлган. Иссиқхона 1 ойга бардош бермай, аёлнинг кўз ўнгида вайрон бўлган. 

Энди эса банк ходимлари Сарвиноз Рўзиқуловадан кредит фоизларини тўлашни талаб қилмоқда.

Бугунги кунда камбағалликдан чиқиши режалаштирилган аёл вайрон бўлган иссиқхона сабаб идорама идора югуриб сарсон бўлаётганини, моддий шароити аввалгидан ҳам ёмонлашаётганини билдириб нолимоқда.

Top