Ўзбекистон | 15:58 / 20.05.2021
2268
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажмида деярли ўсиш кузатилмади

Статистика қўмитаси жорий йил январ-апрел ойларида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажмини эълон қилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 0,8 фоиз

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йил январ-апрел ойларида 368,6 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 365,8 минг тоннани ташкил этган. Бир йил ичида Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 0,8 фоизга ўсган.

2021 йилнинг 1-чорагида эса автомобил бензини 291,3 минг тонна ишлаб чиқарилган, бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоиз кўпроқ.

Статистика бензин импорти ошиб бораётганини кўрсатади. Биргина жорий йилнинг 4 ойида (207,5 млн литр) ўтган йилнинг 9 ойига (90,1 млн литр) нисбатан 2 баробар кўпроқ бензин импорт қилинган.

Шунингдек, январ-апрел ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам маълум қилинди:

  • кўмир – 1444,5 минг тонна;
  • нефт ва газ конденцати – 707,9 минг тонна;
  • енгил автомобил – 64 987 дона;
  • автобус – 265 дона;
  • юк машинаси – 1268 дона;
  • трактор – 173 дона;
  • автомобил двигателлари – 44 886 дона.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид