Чет тилларига ихтисослашган ОТМларга қабул квоталари 2 бараварга оширилади
2021/22 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларга қабул параметрлари 2 бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса 3 бараварга оширилади.

Фото: fledu.uz
Бу – хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича президент қарорида белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан, 2022/23 ўқув йилидан бошлаб, хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМлар битирувчилари давлат аттестация имтиҳонларини топширишдан ташқари, миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимларида ҳам имтиҳон топширади.
Бунда битирувчиларнинг имтиҳон топшириш харажатлари ОТМ зиммасида бўлади.
2022/23 ўқув йилидан бошлаб, ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
Ушбу қарорга доир бошқа хабарлар:
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025