Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пиёдани уриб юборган «Жигули» ағдарилиб кетди
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида «Жигули» автомашинаси аввал пиёдани уриб юборган. Сўнг, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 21 май куни тахминан соат 14:30 ларда Олтинсой тумани Гулобод маҳалласидан ўтувчи ички йўлда шу туманнинг Карсагон маҳалласида яшовчи шахс ўз бошқарувидаги «Жигули» автомашинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳайдовчи йўлда ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотган ва йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага ётқизилган. Пиёдани уриб юборгандан сўнг, «Жигули» йўл четига ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, туман ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026