Тошкент метросида яна поезд тўхтаб қолди

Фото: Kun.uz / архив
Тошкент метросида яна поезд тўхтаб қолди. «Тошкент метрополитени» УК ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Жорий йил 24 май куни эрталаб соат 08:52да 4-сонли йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган поезд техник сабабларга кўра «Ҳамид Олимжон» бекатида тўхтаб қолган.
«Бу воқеа ҳайдовчи томонидан поезд носозлиги аниқланиши муносабати билан содир бўлди», дейилади «Тошкент метрополитени» хабарида.
Қайд этилишича, йўловчилар вагонлардан туширилган ва поезд захирага, «Пахтакор» станциясининг берк қисмига жўнатилган.
«16-сонли йўналиш бўйича орқадан келаётган поезд йўловчиларни олиб, жадвалга мувофиқ ҳаракатланишни давом эттирди. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади расмий изоҳда.
Тошкент метросида сўнгги ойларда кўплаб кўнгилсиз ҳодисалар кузатилди.
18 март куни «Олмазор» (Чилонзор йўли) ва «Бекат-1» (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашганди.
7 апрель куни Тошкент метросида икки поезд тўқнашгани ҳақида хабар тарқалди. Расмий изоҳда техник сабабларга кўра «Ғофур Ғулом» бекатида йўловчилар поезддан туширилиб, захирага келган навбатдаги поездга ўтказиб юборилгани, йўловчилар туширилган поезд бошқа поезд ёрдамида шатакка олиниб, «Беруний» бекатига олиб келингани маълум қилинди.
8 апрель куни Сергели ерусти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди. Йўловчилар темир йўл бўйлаб пиёда юришга мажбур бўлди.
9 апрель куни ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракати туширилган видео тарқалди.
28 апрель куни туннелда тўхтаб қолган поезд ҳақидаги видео тарқалди, унда йўловчилар рельслар орқали ҳаракатланиб, бекатга етиб олгани тасвирланган.
7 май куни соат 21:10 дан 22:00 гача Тошкент метрополитени Ҳалқа йўлининг 7-бекатида электр энергияси ўчиб қолганди. Метродаги носозлик туфайли шаҳар жамоат транспортида юқори даражадаги тирбандликлар юзага келди. «Чилонзор» йўлида ҳаракат тўхтаб қолгани туфайли бекатларда тўпланиб қолган йўловчилар ташқарига чиқишга мажбур бўлишган.
13 май куни эса Тошкент метрополитени «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди, ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг ҳолат юзасидан берган изоҳида айтилишича, шу куни Чилонзор йўналишида техник-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:30 дан 11:00 гача поездлар айланмаси «Амир Темур хиёбони» бекатига амалга оширилганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

21:42 / 18.06.2025
Қўшмачи “проводник”: поезд купеси ишратхонага айлантирилгани аниқланди

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

19:08 / 09.06.2025