Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Спарк» ҳайдовчиси ЙТҲ қурбони бўлди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтнинг Бунёдкор кўчасида рўй берган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.
2021 йил 24 май куни тахминан соат 04:45ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида (“Ўзтелеком” биноси қаршисида) 1985 йилда туғилган Ф.Ю. “Спарк” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга урилган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
ЙТҲ натижасида автомобил ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар уринишига қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026