2021 йил 24 май куни тахминан соат 04:45ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида (“Ўзтелеком” биноси қаршисида) 1985 йилда туғилган Ф.Ю. “Спарк” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга урилган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

ЙТҲ натижасида автомобил ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар уринишига қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.