Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:31 / 26.05.2021
67580
1 дақиқада ўқилади
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи автоҳалокатга учради
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Омонбоев вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Наврўз Омонбоев бугун, 26 май куни эрталаб соат 04:30ларда "Кучлик" нефт базаси яқинида автоҳалокатга учраган.
Наврўз Омонбоев 1985 йил 21 март куни Зангиота туманида туғилган. У бир йилдан кўпроқ вақт давомида Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Жорий йилнинг 17 май куни жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси Мақсудбек Қиличев ҳам автоҳалокат сабаб вафот этганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш