Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi АҚШ «қора рўйхати»дан чиқарилди
Колумбия округи судининг якуний қарори билан Xiaomi компаниясига нисбатан киритилган чекловлар расман олиб ташланган.
АҚШ суди Пентагоннинг Xiaomi компаниясини «Хитой ҳарбий корхоналари» рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорини асоссиз деб топди.
Хабар қилинишича, Колумбия округи судининг якуний қарори билан Xiaomi компаниясига нисбатан киритилган чекловлар расман олиб ташланган.
Ўтган йил ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Америка компаниялари ва хусусий инвесторларига Хитойнинг 30дан ортиқ компанияси акцияларига эгалик қилишни тақиқловчи фармонни имзолаганди. Шу йилнинг январида Хитойнинг яна саккиз компанияси билан бирга Xiaomi ҳам рўйхатга киритилган.
Март ойида Xiaomi Пентагон тузган ушбу рўйхатдан чиқарилиш бўйича суд қарорига эришди. Вашингтон округ суди АҚШ мудофаа вазирлигининг компанияга нисбатан қарорини «қўпол хато» деб топди ва қарор ижросини вақтинча тўхтатиб қўйди.
Xiaomi 2010 йилда ташкил этилган ва смартфон ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик тўрт компаниясидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:51 / 07.03.2026
Трамп Эроннинг «ёмон хулқи» туфайли янги нишонларга «жуда кучли» зарбалар берилишини айтди
20:26 / 07.03.2026
АҚШ Эронни нефт даромадларидан маҳрум қилмоқчи
18:05 / 07.03.2026
Эрон президенти ҳужумга учраган қўшни давлатлардан узр сўради
15:23 / 07.03.2026