13:17 / 27.05.2021
2916

Янгийўлда “КамАЗ” ёниб кетди

Янгийўл туманида "КамАЗ" юк автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 26 май куни соат 15:44 да Янгийўл тумани «Регистон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 830 км.да  ҳаракатланиб кетаётган “КамАЗ” русумли юк автомашинасининг мотор ва кабина қисмида ёнғин содир бўлган.
 
Юзага келган ёнғинни бартараф этишга Тошкент вилояти Янгийўл туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб этилган. Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 15:54да етиб борган ва соат 16:04да ёнғин тўлиқ ўчирилган. 

Ёнғин натижасида юк автомобили ҳайдовчиси қўл қисмидан 3 фоиз куйиш тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан унга тиббий ёрдам кўрсатилган. 
 
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top