Қамашида МИБ ходимига қаршилик қилган шахс қамоққа олинди
Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими ходимлари иш фаолиятини бажараётганида қарздор фуқаролар кескин қаршилик кўрсатган. Бу ҳақида Kun.uz'га бюро ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қамаши туман маъмурий судининг 21.10.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор А.А.(исм-фамилияси ўзгартирилган) давлат фойдасига 669 минг сўм маъмурий жарима ундириш белгиланган. Қарздор ушбу маъмурий жаримани орадан 2,5 йил вақт ўтган бўлса-да, тўламасдан келган. Шу сабабли, давлат ижрочилари жорий йилнинг 24 май куни Тегирмонқул қишлоғида жойлашган қарздорнинг яшаш манзилига бориб, қарздорлик эвазига бир дона «Roison» русумли телевизорни хатлаб олиб кетишган.
Сўнгра ушбу қишлоқ ҳудудида бошқа ижро ҳаракатларини амалга ошираётган вақтда, уларнинг ортидан қарздорнинг укаси, онаси ва янгаси боришиб, уларни ҳақорат қилиб, хатлаб олинган телевизорни қайтариб беришини айтиб, жанжал кўтаришган.
Шунингдек, бюро ходимлари қайтиб келаётганда қарздор ва отаси йўлнинг қатнов қисмида ёғоч нарвон билан йўлни тўсиб уларнинг бошқарувида бўлган «Нексия-3» автомашинасини тўхтатиб олиб, давлат ижрочиларига енгил тан жароҳати етказишган.
Ахборот хизматининг ёзишича, қарздорнинг укаси ўзи билан бирга олиб келган темир (лом) жисмни кўрсатиб, ушбу жисм билан уларга тан жароҳати етказишини айтиб, хатлаб олинган телевизорни қайтариб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман прокуратураси томонидан 26.05.2021 йилда қарздор А.А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда А.А. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Аввалроқ, МИБ Шаҳрисабз туман бюроси солиқ қарздорлигини мулк хатлови ва аукциондаги сотув билан қоплаганди.
Деҳқонободда алимент тўловини аввалроқ тўламаган фуқаро қамалганди.
Косонлик ота фарзандлари учун 62,5 миллион сўмга яқин маблағни тўлаб берганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди
Жаҳон | 21:44
-
Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди
Жаҳон | 21:27
-
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади
Жаҳон | 21:17
-
Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларнинг навбатдаги раундига йўл олади — Зеленский
Жаҳон | 20:07
Мавзуга оид

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди

09:12 / 02.02.2025
Қашқадарёда оилани яраштиришга борган профилактика инспектори пичоқланди

08:00 / 05.12.2024