Жамият | 20:00 / 29.05.2021
6902
3 дақиқада ўқилади

TBC Bank «5 ташаббус ҳаракати» лойиҳасига ҳомийлик қилди

Жорий йилнинг 21 майидан 25 майига қадар Тошкентда биринчи йирик шаҳар лойиҳаси – «5 ташаббус ҳаракати» бўлиб ўтди ва бу тадбирлар жуда юқори даражада ташкиллаштирилгани билан барча ишончларни оқлади.

Статистика бўйича тадбирларда 200 мингдан ортиқ одам қатнашди. Улар орасида минглаб ижодкор, қизиқувчан, ижобий хислатларга тўла ёшлар бўлиб, бу ёшлар 5 кун давомида бутун шаҳарни ёрқин ҳисларга тўлдириб турдилар!

Маданий ва интеллектуал танловлар, футбол, баскетбол, стол тенниси, армрестлинг ҳамда Street Workout каби турлар бўйича спорт мусобақалари, пойтахтнинг машҳур ва интилувчан ёшлари билан медиатренинглар ҳамда учрашувлар, вокал ва рақс танловлари, «Заковат» ақлий кураши булар фестивалда амалга оширилган тадбирларнинг тиғиз дастурига кирган айрим тадбирлар холос.

Ўзбекистондаги илк рақамли банк бўлган TBC Bank учун бу дастлабки йирик ҳамкорлик лойиҳаси бўлиб, у тасодифан танланмаган. TBC Bank’нинг асосий қадриятларидан бири ўз аудиториясининг маданият, спорт, санъат ва адабиётда ҳамиша юксакликка интилишларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу жараёнда «5 ташаббус» фестивали ажойиб старт бўла олиш билан бирга ёш, интилувчан инсонлар билан мулоқот майдонига айланади.

Банк Smart zone экопавильонида тақдим этилган икки лойиҳанинг ҳомийсига айланди. Қуйидагилар банкдан молиявий кўмак олдилар:

  • Экология соҳасида,  «Project X» идеатони доирасида «Defuse it» жамоаси;
  • Бизнес соҳасида аёллар нетворкинги ҳафталиги доирасида «AUF Group» жамоаси.

Бундан ташқари digital-банкдан эко услубдаги, тирик гуллар ва ўсимликлар билан безатилган Salom фотозонаси иштирокчилар эътиборини жалб қилди. Фестивал доирасида бўлиб ўтган Street Art танловида рассом Оля Вислинцева инсталяциялар ҳарфларини қўлда ёзиб чиқди.

Мазкур лойиҳани суратга тушириш учун фотограф Александр Давиташвили Тбилисидан махсус етиб келди. Унинг ишларини TBC Bank’нинг Instagram, Facebook ва Telegram'даги саҳифаларида кузатиш мумкин.

Ўз хизматлари коммуникацияси ва салоҳиятли мижозлар билан бевосита мулоқот учун TBC Bank’нинг POS-нуқтаси ташкил этилди. Фестивал иштирокчилари банк хизматлари билан танишишлари, иловани юклаб олишлари ва фестивал якунидан сўнг бир неча кун ичида ўтказиладиган ҳамда учта iPhone 12 смартфони соврин сифатида қўйилган танловда иштирок этишлари мумкин бўлди.

TBC Bank инсоннинг ҳаёти янада қулайроқ бўлишига мўлжалланган тажриба яратишга интилади ва бу бошланиши холос!

Маълумот учун: TBC Bank – Грузиядаги етакчи банк. 2020 йилда у Ўзбекистонда ўз филиалини очган ва мамлакатдаги илк рақамли банкка айланган. Банк ўз иловалари орқали карта, тўловлар ва пул кўчиришни амалга ошириш, шунингдек бошқа кўплаб банк хизматларини тақдим этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид