Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Сайлов кодексига ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади
Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади.
Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 8–18 аъзодан иборат таркибда тузилади (Илгари 6-8 нафар эди).
Ҳужжатда қайд этилишича, эндиликда сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи киритилмайди.
Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади.
Шу билан бирга, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.
Мавзуга оид
07:36 / 01.03.2022
Сайлов кодексига қўшимчалар киритилади
18:39 / 22.10.2021
Эртадан сайлов ташвиқоти тўхтатилади
14:53 / 04.05.2021
Депутатлар Сайлов кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
16:15 / 03.05.2021