Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шикоятларни фақат суд кўриб чиқади — сайлов кодексига ўзгартириш киритилмоқда
Парламент депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловлар бўйича миссиясининг мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялари бўйича сайлов тўғрисидаги амалдаги қонунчиликнинг таҳлиллари асосида Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутилмоқда:
Амалдаги Сайлов кодексига мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар судлар билан бир қаторда юқори турувчи сайлов комиссияларига ҳам берилиши мумкин. Бунда, судлар ва сайлов комиссияларига такрорий шикоятлар тушиши, улар томонидан бир-бирига зид бўлган қарорлар чиқарилиши эҳтимоли мавжуд бўлади.
ЕХҲТ сайловлар бўйича миссияси сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни фақат суд кўриб чиқишини белгилашни тавсия қилган;
Амалдаги қонунчиликка биноан, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини ўтказишда 8 нафар аъзодан иборат округ сайлов комиссиясида 1000га яқин участка сайлов комиссиялари тузилади. Бу эса участка сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиришда қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолари сонини 8 нафардан 18 нафарга ошириш таклиф этилмоқда;
14, 20, 22, 101 ва 102-моддаларида юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатларидан қуйи турувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишни чиқариб ташлаш;
21-моддада Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва ўн бир–ўн саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилишини белгилаш;
31-моддадан сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи кўрсатилиши ҳақидаги нормани чиқариб ташлаш;
38-моддада сайловларда сиёсий партия ёки номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишда фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация картаси орқали ҳам шахсини тасдиқлаши мумкинлигини белгилаш;
48-моддада сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиши жойи ва вақти ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб этилмаслигини белгилаш, каби ўзгартиришлар киритилиши таклиф этилмоқда.
Муҳокамалар давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
11:42 / 18.03.2026
Ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетга тарқатганлик учун жавобгарлик киритилмоқда
18:21 / 18.02.2026