08:07 / 03.06.2021
6765

Ўзбекистоннинг Ироқдаги илк элчиси тайинланди

Ўзбекистон элчиси Ироқ президентига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Ироқ Республикасидаги элчиси Баҳром Аълоев (қароргоҳи Кувайтда) Ироқ президенти Барҳам Солиҳга ишонч ёрлиқларини топширган.

“Суҳбат давомида Ироқ раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга биринчи бор мамлакатга элчи тайинлагани учун миннатдорчилигини билдирди. Мазкур қарор Ўзбекистон-Ироқ алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди”, дейилади хабарда.

Сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Top