19:27 / 06.06.2021
2986

Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи аёл вафот этди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи аёл вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жорий йил 31 май куни М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Пахтачи тумани Хумор маҳалласи ҳудудидан ўтган 124-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

Isuzu юк машинаси йўл четида тўхтаб одам тушираётган Nexia машинасининг орқа томонидан зарб билан урилган. Оқибатда Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.  

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Top