Ўзбекистон | 10:23 / 07.06.2021
7157
1 дақиқада ўқилади

Хатлонда биринчи ўзбек-тожик минтақалараро форуми бўлиб ўтади 

Жорий йил 9 июн куни Хатлон вилоятининг маъмурий маркази - Бўхтар шаҳрида биринчи ўзбек-тожик минтақалараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар қилди.

Форумда икки давлат ҳукуматлари вакиллари, Ўзбекистон ва Тожикистон вилоятлари раҳбарлари ҳамда қўшни давлатларнинг тадбиркорлари иштирок этишади

Манбага кўра, форумда йирик инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш тўғрисидаги шартномалар, тадбир якунлари бўйича имзоланиши режалаштирилган тегишли ҳужжатлар муҳокама қилинади. 

Ўзбекистон делегацияси «Данғара» ва «Панж» эркин иқтисодий зоналарига ташриф буюриши ҳам кутилмоқда. 

Нашр манбаси бундай форумларнинг ўтказилиши яқин келажакда ўзбек-тожик товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича белгиланган вазифани бажаришга имкон яратишига ишонч билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10-11 июн кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради. 

Бундан олдин, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланиши мумкин экани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид