Покистон мамлакат ҳудудидаги ҳарбий базалар АҚШга берилмаслигини билдирди
2021 йил 1 майдан Қўшма Штатлар расмий равишда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади.
Покистон мамлакат ҳудудидаги ҳарбий базаларини АҚШга тақдим этмайди. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший маълум қилди.
"Уларга базалар тақдим этилиши тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Биз ўз манфаатларимизни ҳисобга олишимиз керак", деди у Вашингтон ва Исломобод Америка махсус кучларига ҳарбий базаларни бериш бўйича музокара ўтказаётганлиги тўғрисида The New York Times газетаси берган хабарни изоҳларкан.
Аввалроқ, Американинг Wall Street Journal ва The New York Times нашрларида АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ёки улар сонининг кескин қисқартирилиши муносабати билан минтақада келгусидаги ҳарбий амалиётларни ўтказиш ҳуқуқини олиш мақсадида Пентагон расмийлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
2021 йил 1 майдан Қўшма Штатлар расмий равишда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади. Жо Байденнинг янги маъмурияти АҚШ ва НАТОнинг Афғонистон заминидаги ҳарбий иштирокини 11 сентябрга қадар тугатишни режалаштирган.
Мавзуга оид
11:20
АҚШ Исроилнинг Эронга зарбага тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот сизиб чиққанини текширмоқда
18:45 / 20.10.2024
Маск АҚШ президентлик сайловига қадар кунига 1 млн долларлик лотереяни эълон қилди
14:21 / 20.10.2024
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори
22:30 / 19.10.2024