Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария қирувчи самолёти Қора денгизга қулаб тушди
Самолёт Шабла шаҳри ҳудудида ўқув машғулоти ўтказаётган бўлган. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқ эмас.
Болгария ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ-29 қирувчи самолёти Қора денгизга қулаб тушди. Бу ҳақда Болгария миллий радиоси хабар берди.
Хабарда айтилишича, самолёт Шабла шаҳри ҳудудида ўқув машғулоти ўтказаётган бўлган.
Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқ эмас.
Учувчини қидириш учун иккита кема, вертолёт ва дронлар жалб этилган.
Радионинг қайд этишича, учувчи самолёт қулашидан олдин ҳеч қандай муаммо тўғрисида хабар бермаган.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026