Ўқишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан пул талаб қилган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида фуқарони Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, тадбир давомида фуқаро Ш.Ғ. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Қирғиз Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Марғилон шаҳрида табиий газ тармоғи ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборган фирибгарлар қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
10:06 / 10.10.2024
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
12:23 / 07.10.2024