Ўзбекистон | 08:21 / 14.06.2021
2828
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 15 ёшли ўсмир сувда чўкиб кетди

2021 йилнинг 9 июнь куни Олот туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси «Аму Бухоро» каналига чўмилишга бориб, сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.  

Маълум қилинишича, ўқувчининг жасади бир кундан кейин топилган. У ўша куни мактабда битирув имтиҳонларини топшириб, чўмилишга борган.

Каналнинг чуқурлиги тахминан 4-5 метр бўлган қисмида ўсмир йигитни сув тўлқини оқизиб кетган. Ёнида бўлган тенгдошлари уни қутқаришга уринишган, бироқ улгуришмаган. Ҳолатдан қўрқиб қолган ўсмирлар воқеа жойидан қочиб кетишган.   

Қутқарувга ФВБнинг ғаввос-қутқарувчилари, балиқчилар жалб этилган. Канал суви ҳажми жуда юқорилиги сабабли болани тирик қутқариб қолиш имкони бўлмаган. Қидирув ишлари 10 июнь тонгига қадар давом этган ва шу куни боланинг жасади балиқчилар тўри орқали топилган.

Мавзуга оид