Президент Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.
«Инновационлиги шундаки, бу жой илгари тош-шағал карьери бўлган. Ердан унумли фойдаланиш сиёсати натижасида у экинзорга айлантирилди. «Мега агро» масъулияти чекланган жамияти бу ерда Испания технологияси асосида иссиқхона барпо этди.
Бу технологияда экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Энг муҳими, сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Тадбиркор учун 16 гектар ер ажратилган. Шундан 6 гектарида очиқ ва ёпиқ иссиқхона ташкил этилган. Яна 2 гектарда Туркия ва Испаниядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.
Иссиқхоналарда «Айсберг» карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади. Уларни юртимиз бозорларига етказиб бериш, шунингдек, йилига 1 миллион 500 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. Корхонада 100та иш ўрни яратилган.
Давлат раҳбари Андижонда металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, четдан сотиб олинаётган материалларни маҳаллийлаштириш, хусусан, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти вилоятда аграр соҳани инновацион ривожлантиришга акселератор бўлиши кераклиги таъкидланди.
Мавзуга оид
17:20 / 16.10.2024
Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
19:56 / 15.10.2024
Қадимий олтин тангаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
12:00 / 03.10.2024
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
11:20 / 10.09.2024