Жаҳон | 17:39 / 17.06.2021
2748
1 дақиқада ўқилади

Японияда 20 июндан фавқулодда ҳолат бекор қилинади

Фақат Окинава префектурасида фавқулодда ҳолат режими амал қилиши давом этади.

Фото: Takashi Aoyama/Getty Images

Японияда коронавирус тарқалиши сабабли жорий қилинган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ёсихидэ Суга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Токио ва мамлакатнинг бошқа айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат ўрнига чеклов чоралари киритилади. Ушбу чекловлар алкогол савдоси, бар ва ресторанларнинг иш вақтига оид бўлади. Чекловлар 11 июлгача амал қилади.

Фақат Окинава префектурасида фавқулодда ҳолат режими амал қилиши давом этади.

Бундан ташқари, Япония вакцинация паспортлари беришни режалаштиргани хабар қилинди. Унда сертификат эгаси ҳақидаги маълумотлар, эмланган санаси ва вакцина номи қайд этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид