Ўзбекистон | 08:34 / 18.06.2021
13181
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5 ойда 2,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотида айтилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига (1,8 млрд доллар) нисбатан 43 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (2 млрд доллар) нисбатан 30 фоизга ўсди ҳамда аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг январь-май ойларида экспортдан тушумлар ҳажми (олтин ва газни ҳисобга олмаганда) 3,9 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йил мос давридаги кўрсаткичдан (2,5 млрд доллар) 1,5 баробарга, 2019 йилдаги кўрсаткичдан (2,8 млрд доллар) 39 фоизга юқори бўлди.
 
Марказий банк маълумотига кўра, ушбу омиллар, ўз навбатида, ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим рол ўйнади. Йилнинг дастлабки беш ойи давомида сўм алмашув курси 10 455-10 610 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебраниб турди. 

Мавзуга оид