13:03 / 18.06.2021
1926

Самарқанддаги автоҳалокатда хоразмлик йигит ҳалок бўлди

17 июнь куни Самарқанд вилоятида Gentra ва юк автомобили тўқнашуви оқибатида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Gentra билан тўқнашган.

Оқибатда, Хоразмдан Тошкентга йўлга чиққан Gentra бошқарувидаги 21 ёшли йигит ҳалок бўлган. Йўловчилар турли оғирликдаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Top