Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижга автомобиль экспорти 2,3 баробарга ошди
2021 йилнинг январь-май ойлари якунида Ўзбекистон 155,4 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилди. Шу билан бир қаторда 2,9 миллиард долларлик машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинган.
Жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида Ўзбекистон 155,4 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 баробарга кўп.
Январь-май ойлари давомида 55,9 миллион долларлик( ўтган йилга нисбатан 3 фоизга ошган) электр токи, 27,3 миллион долларлик(34 фоизга кўпайган) нефть ва нефть маҳсулотлари, 294,1 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда 1,1 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, умумий экспортнинг 19,2 фоизини ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан 68 фоизга ўсган.
2021 йилнинг январь-май ойлари якунида экспорт бўйича асосий ҳамкор давлатлар таркибида ХХР (экспорт умумий ҳажмининг 14,6 фоизи) ва Туркия (12,1 фоизи) давлатлари етакчилик қилган.
Ўтган 5 ой давомида 2,9 миллиард долларлик машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинган. Бу умумий импорт таркибида 32,6 фоизни эгаллаган.
Бундан ташқари, хориждан 143,8 миллион долларлик ўсимлик мойи ва ёғ маҳсулотлари олиб келинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60,4 фоизга кўп.
Аввалроқ, май ойида қарийб 1,2 миллиард долларлик олтин сотилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
09:19 / 15.12.2025
Лиепая ва Клайпеда портлари орқали ўзбек маҳсулотлари Европага етказилиши мумкин
07:32 / 15.12.2025