Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода бировнинг хонадонига ўғирликка тушган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Бухоро шаҳрида хонадонлардан бирига ўғирликка тушган 47 ёшли эркак ва унинг тошкентлик шериклари ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар ички ишлар бошқармасига Мутал Бурхонов маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида ўғирлик содир бўлгани ҳамда бир қанча тилла тақинчоқлар, нақд пул ва ноутбук, жами қиймати қарийб 60 миллион сўмни ташкил қиладиган мулк ўғирлаб кетилгани ҳақида мурожаат қилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрининг Пиридастгир маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.С. содир этганлиги аниқланган. Шунингдек, у ўзига жиноий шерик сифатида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи икки нафар йигитни қўшиб олганлиги маълум бўлган.
Айни пайтда жиноий гуруҳнинг бошқа ўғриликларга алоқадорлиги юзасидан суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
09:48 / 02.05.2026
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
08:56 / 30.03.2026