Жаҳон | 19:31 / 23.06.2021
7059
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда криптовалюталарни мусодара қилиш бошланди

Кенгидо провинцияси ҳокимиятининг хабар беришича, 12 минг кишидан 47 миллион долларлик криптовалюта ва бошқа шунга ўхшаш активлар мусодара қилинган.

Жанубий Кореяда солиқ тўлашдан қочган ўзига тўқ фуқароларнинг криптовалюта активларини мусодара қилиш бошланди, деб ёзади Financial Times.

Кенгидо провинцияси ҳокимиятининг хабар беришича, 12 минг кишидан 47 миллион долларлик криптовалюта ва бошқа шунга ўхшаш активлар мусодара қилинган.

Ушбу жараён 140 минг кишига тааллуқли кенг миқёсдаги солиқ суриштирувларидан сўнг бошланган. 

Мамлакат молиявий хизматлар комиссияси криптобиржаларга сентябрга қадар банклар билан ҳамкорлик қилиш ва мижозларнинг ҳақиқий исмлари билан ҳисобрақамлар очиш мажбуриятини қўйган. 

Жанубий Кореядан ташқари, Хитой ҳам ушбу соҳа устидан назоратни кучайтирди. Мамлакатда криптовалюта савдосига чекловлар киритилди ҳамда айрим регионлардаги майнинг лойиҳалари ёпилди.

Пекиннинг ушбу сиёсатидан сўнг биткойн нархи 30 минг доллардан пастроққа тушиб кетди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид