Ўзбекистон | 09:59 / 25.06.2021
3866
1 дақиқада ўқилади

Туркий дунё туризм харитаси тузилади

Кеча, 24 июн куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида Туркий дунё туризм харитасини тузиш бўйича келишувга эришилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу харитага туркий давлатлардаги асосий тарихий, маданий ва туристик йўналишлар киритилади. 

Туркий дунё туризм харитаси Туркий кенгашга аъзо мамлакатларнинг асосий туризм йўналишларини белгилаб берувчи эталон лойиҳа бўлиши кўзда тутилмоқда.

Туркий кенгаш туризм масалалари вазирлари президент Шавкат Мирзиёев томонидан аввалроқ илгари сурилган Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар ва ўз мамлакатларидаги энг машҳур қадамжоларни ушбу лойиҳага киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид