Жаҳон | 19:44 / 27.06.2021
6920
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда рекорд даражада кунлик касалланиш ҳолати қайд этилди

 Индонезияда охирги суткада коронавирусдан 21 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу мамлакат учун антирекорд бўлди.  

Фото: Reuters

Индонезияда пандемия бошидан бери 2,1 млндан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 57 мингдан зиёд киши ундан вафот этган. Шу билан бирга, мамлакатда коронавирусга текшириш кўлами кичик бўлгани сабабли кўплаб касалланиш ҳолатлари статистикада қайд қилинмаган ва реал рақамлар юқорироқ бўлиши мумкин.

Индонезия ҳукумати касалланиш даражаси ошиши шифохоналарнинг тўлиб-тошишига олиб келишидан хавотирланмоқда.

Маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, коронавируснинг ушбу тўлқини энг юқори чўққиси 2–3 ҳафтадан кейин келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид