Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда Туркия билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар бошланди
Машғулотларда 600 нафар ҳарбий, 40та танк, вертолётлар ва бошқа зирҳли техника иштирок этади.
Озарбойжон қуролли кучлари Туркия армияси вакиллари билан ҳамкорликда "Мустафо Камол Отатурк - 2021" ҳарбий ўқув машғулотларини бошлади.
"Тактик машғулотлар 28 июн куни икки мамлакат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик келишуви доирасида бошланди. Машғулотлардан мақсад – Озарбойжон ва Туркия ҳарбий бўлинмалари мувофиқлашувини яхшилаш, қўмондонларнинг бошқарув маҳоратларини ривожлантириш", - дейилади Озарбойжон мудофаа вазирлиги хабарида.
Хабарда айтилишича, машғулотларда 600 нафар ҳарбий, 40та танк ва бошқа зирҳли техника иштирок этади.
"Шунингдек, машғулотларга 20тагача турли калибрдаги артиллерия ва миномёт қурилмалари, еттита жанговар ва транспорт вертолёти, учта дрон ва 50тагача автомобил техникаси жалб этилган" – дейилади хабарда.
Ўқув машғулотлари 30 июнгача давом этади.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
11:46 / 10.07.2026