Ўзбекистон | 07:51 / 29.06.2021
4598
1 дақиқада ўқилади

Чиқиндиларни ташиб кетиш соҳасига тадбиркорлар жалб этилади

Чиқиндиларни ташиб кетиш учун тадбиркорларга ҳудудларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш механизмлари яратилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари маълум қилди.

Қайд этилишича, чиқиндиларни ташиб кетиш учун тадбиркорларга ҳудудларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш механизмлари яратилмоқда, хусусан, маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 8та битим имзоланди.

Билдирилишича, 235та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 42таси рекультивация қилинди.

Шунингдек, маълум қилинишича, жорий йил бошидан буён чиқиндилар билан боғлиқ 6 913та қонунчилик талаблари бузилиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиб, 2 млрд сўм миқдорида жарималар расмийлаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид