Жаҳон | 17:45 / 29.06.2021
2123
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Дамас» уриб юборган қиз вафот этди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида тез ҳаракатланган «Дамас» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юборган. Оқибатда у вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 25 июнь куни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жомбой тумани «Назар» МФЙ ҳудудидан ўтган 1073-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни Булунғур тумани «Килдон» МФЙ Бешкўпи қишлоғида яшовчи А.З. бошқарувида бўлган «Дамас» уриб юборган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган пиёда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Аниқланишича, «Дамас» ҳайдовчиси қоидаларни қўпол тарзда бузган ҳолда тез ҳаракатланган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Жомбой туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид