Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетди
Афғонистонда 20 йилга яқин вақт давомида Италиянинг 53 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 723 нафари яраланган.
Италия Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш операциясини якунлади. Бу ҳақда Италия мудофаа вазири Лоренцо Гуэрини маълум қилди.
"Кеча Италиянинг Афғонистондаги миссияси расман якунига етди", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Италия ОАВ.
Хабар қилинишича, италиялик ҳарбийларнинг бир неча ўн кишидан иборат сўнгги гуруҳи Ҳирот вилоятини тарк этган ва Пиза аэропортига етиб келган.
Италия НАТОнинг Афғонистондаги миссияси фаол қатнашчиларидан бири бўлди. Мамлакат мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Афғонистонда 20 йилга яқин вақт давомида Италиянинг 53 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 723 нафари яраланган. Ушбу вақт давомида 50 мингга яқин италиялик ҳарбий Афғонистонда хизмат қилган.
Мавзуга оид
09:33 / 23.02.2026
Веронада қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
16:41 / 22.02.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб зарбалар йўллади
21:31 / 20.02.2026
Норвегия олтин медаллар сони бўйича қишки Олимпиада рекордини ўрнатди
09:55 / 20.02.2026