Ўзбекистон | 20:28 / 03.07.2021
13096
3 дақиқада ўқилади

Эркинжон Турдимов: “Вақт-соати келади, ҳокимларни халқ сайлайди”

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Kun.uz'га берган интервьюсида ҳокимлар сайлови, мажлисбозликлар ва “катта футбол учун катта пул кераклиги” каби қатор мавзуларда ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Мажлисбозликлар ҳақида фикрингиз қандай?

– Кейинги пайтларда мажлислар камайди. Мен ўзи мажлис ўтказишни яхши кўрмайман. Ҳар нарсага мажлис ўтказавермайман. Ёрдамчимга айтаман, телефон орқали ҳам ўтказиб юбораверамиз “мажлис”ни.

Ўзи бўлар-бўлмасга мажлисни ҳеч ким қилмаса керак. Яна билмадим, бошқаларга жавоб беролмайман, албатта. Лекин ҳозир мажлислар яхшигина камайди.

Илгари ҳамма фермерларни йиғиб, мажлислар қилинарди. Ҳар куни мажлис эди. Ҳар куни. Бугун Иштихонда, эртага бошқа жойда. Мен, мисол учун, бирор туманда мажлис ўтказганим йўқ. Ҳатто маҳалла раисларини йиғиб ҳам мажлислар қилардик. Дарахтни оқла, ариқни тозала, дегандек.

– Футболга, айниқса болалар футболига муносабатингиз. «Динамо»ни олий лигага чиқариш учун нима қилиш керак?

– «Динамо»ни олий лигага чиқарса бўлади, лекин олий лигада жон сақлаш қийин, унинг учун эса пул йўқ, ҳаммаси учун пул керак.

Болалар футбол академияси учун пандемиядан олдин янги бино қурилиши режалаштирилган эди. Кейин бу нарса режадан чиқарилди. Мен ўзим ҳам шунча муаммолар турганда футбол академияси учун данғиллама янги бино қуриш эҳтиёжи йўқ деб ҳисоблайман. Ишқибозларга бу гапни айтсам, мени “тошбўрон қилади”. Жуда ҳам зўр бўлмаса-да, майдонлари, биноси бор-ку.

Катта футбол катта маблағ талаб қилади, пулингиз кўп бўлса, сиз лигада жон сақлайсиз. Бутун дунё бўйича шундай, клубларнинг харажатларини ҳисоблаб кўринг, юқори бюджетга эга клублар юқори ўринда туради. Молиявий харажатлари камроғи пастроқ ўринда туради.

– Кўпинча раҳбарлар бирор ислоҳотга ёки сайловга халқ тайёр эмас деган важларни кўрсатишади. Сиз бунга қандай қарайсиз?

– Ҳаммамиз ҳам халқнинг бир вакилимиз. Яхши нарсани ўзига, ёмонини халққа ташлаб юбориш дуруст эмас. Халқ ёмон эмас, яхши халқимиз бор. Президентимиз таъбири билан айтганда, шу халқ бизни одам қиляпти, шу халққа ҳисоб беришимиз керак.

Сиёсий онг жиҳатдан ёндашсак, ишонч билдирилса аста-секин эплаб кетаверади, қаердадир хато қилиши мумкин.

Ҳокимларни сайлаш масаласи. Вақт-соати келади, ҳокимларни халқ сайлайди. Менинг фикрим қизиқтирар экан, мен ҳокимларни халқ сайлаши тарафдориман.

Сайласа, нимаси тўғри бўлади: биринчидан, ўша раҳбарнинг халқ олдидаги масъулияти ошади. Иккинчидан, мустақил қарор қабул қилишга имконияти бўлади, яъни вазир ёки бошқа раҳбарларга боғлиқлик жойи бўлмайди. Учинчидан, сайлаган халқ олдида жавобгар бўлади, ҳурматини жойига қўяди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани