Жаҳон | 09:39 / 04.07.2021
3748
1 дақиқада ўқилади

Японияда кўчки остидан 19 киши қутқариб олинди

Япониянинг Атами шаҳрида юз берган кўчкидан кейин қутқарувчилар вайроналар остидан 19 кишини соғ-омон чиқариб олишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ёсихидэ Сугага таяниб “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Сидзуока префектурасида жойлашган шаҳарда давомли ёғингарчиликдан кейин кўчки юз берганди. Тоғдан оқиб келган тўлқин ўз йўлида юздан кўпроқ уйни йўқ қилган.

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жабрланган. Бир неча киши бедарак йўқолган. Дастлабки баҳолашларга кўра, 130та уй ва иншоотга зарар етган.

Об-ҳаво мутахассисларининг хабар қилишича, Сидзуокада 3 кун давомида 550 миллиметрга яқин, Канагава префектурасида эса 780 миллиметр ёғингарчилик тушган.

Японияда ҳозирда ёмғирлар мавсуми давом этмоқда. У одатда 7 июндан 20 июлгача давом этади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид