Жамият | 16:44 / 06.07.2021
3486
1 дақиқада ўқилади

Гулистонда 16 ёшли спортчи йигит эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди

2021 йил 4 июль куни «Дўстлик» каналига чўмилиш учун борган 16 ёшли спортчи йигит эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 4 июль куни соат 17:35да берган тезкор хабарномасига асосланиб, вилоят прокуратураси томонидан маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 июль куни Гулистон олимпия заҳиралари коллежининг 2-босқичида таҳсил олаётган, Гулистон шаҳар Навбаҳор маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган Б.А. «Дўстлик» каналида чўмилиш учун борган ва ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб, вафот этган.

Мавзуга оид