Kun.uzʼга боғланган ўзбек юртдошимизга кўра, воқеа кеча, 7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳрида юз берган ва йигитлар биргаликда чўмилгани боришган.
Болгарияда 22 ёшли ўзбек чўкиб кетиб, жасади қоятошлар орасига тиқилиб қолди
Болгариянинг Созопол шаҳрида чўмилгани борган 22 ёшли ўзбек талабаси сувда оқиб кетди. У украиналик қизни чўкишдан қутқаришга ҳаракат қилиб, ўзини тўлқин уриб кетгани айтилмоқда. Йигитнинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига тиқилиб қолган ва уни чиқариб олишнинг имкони бўлмаяпти. 9 соатлик қидирув ишларидан кейин қутқарув хизмати ходимлари эмас, балки талабанинг ўзбек, қирғиз ва молдовалик дўстлари уни қоятош остидан топишган.






