Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон қуролли кучлари 14та туманни толиблардан қайтариб олди
Маълумот берилишича, армия охирги ҳафтада мамлакатнинг етти вилоятида 278та ҳарбий операция ўтказган. Ушбу муддат давомида «Толибон» жангарилари 30дан ортиқ теракт амалга оширган.
Афғонистон қуролли кучлари 14та туманни «Толибон» ҳаракати жангариларидан қайтариб олди. Бу ҳақда Ariana News телеканали мамлакат қуролли кучлари матбуот котиби Ажмал Умар Шинварийга таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, жанглар давомида 2 мингдан ортиқ жангари йўқ қилинган, 1,4 минг нафари яраланган.
Шинварийнинг маълумот беришича, армия охирги ҳафтада мамлакатнинг етти вилоятида 278та ҳарбий операция ўтказган. Ушбу муддат давомида «Толибон» жангарилари 30дан ортиқ теракт амалга оширган, 43 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилган, 170 киши жароҳатланган.
Аввалроқ Афғонистон мудофаа вазири Бисмилло Хон Муҳаммадий мамлакатдаги уруш ҳал қилувчи паллага кирганини айтганди.
Вазирнинг сўзларига кўра, миллий хавфсизлик кучлари маҳаллий қаршилик ҳаракатларининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида аҳолини ҳимоя қилиш учун бор кучини ишга солади.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026